Ислом Каримов ва Навоз Шариф Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанПокистон бош вазири Навоз Шариф ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов
Покистон бош вазири Навоз Шариф ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокаралар якунида томонлар икки томонлама декларация ва иқтисодий, сиёсий соҳаларда бир неча шартномалар имзоладилар.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Афғонистондаги вазиятни ва Покистоннинг ШҲТга кириш жараёнини муҳокама қилишди.

“Халқаро консенсус ва тинч музокаралар ёрдамида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш – бу бизнинг умумий қароримиз”, — деди Ислом Каримов учрашув охирида.

Ўзбекистон президентининг фикрига кўра “Афғонистон  нафақат яқин, балки узоқ чел эл давлатларига таъсир қиладиган геосиёсий ҳудудлигича қолмоқда”.  

Покистон бош вазири, ўз ўрнида, икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш,  регионда транспорт лойҳаларини ривожлантириш йўли билан Афғонистонва Ўрта Осиёда тинчликни таъминлаш учун қилинаётган саъй-ҳаракатларни таъкидлаб ўтди.

ШҲТда бу йил раислик қилаётган Ўзбекистон, “Ҳиндистон ва Покистоннинг  ШҲТ доимий аъзолигига қабул қилиш жараёнига катта эътибор бераётганини” таъкидлади.

“Биз томондан Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТга қабул қилиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқарилган ва ҳозир у  барча манфаатдор томонлар томонлар кўригида”, — деди Ўзбекистон президенти.  

Учрашув сўнггида томонлар умумий декларация имзоладилар ва сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатларга қўл қўйдилар.

Дастур режасига биноан, Навоз Шариф чоршанб куни Самарқандга йўл олади.

Янгиликлар лентаси
0