Эрдўғон: россиялик учувчиларнинг хатоси икки мамлакат муносабатларига таъсир қилмаслиги лозим

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон.
Туркия республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия билан ўзаро муносабатларимиз зиддиятсиз кечмоғи керак, таъкидлайди Туркия президенти Тойиб Эрдўғон.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Су-24 самолёти учувчилари хатоси туфайли Россия-Туркия муносабатлари дарз кетмаслиги керак, таъкидлади Туркия президенти Тойиб Эрдўғон.

24 ноябр куни турк қирувчи самолёти томонидан Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти уриб туширилиши, икки давлат ўртасидаги муносабатлар “совушига” сабаб бўлди. Катапульта ёрдамида парашютдан сакраган учувчилардан бири — Олег Пешков, Сурия туркманлари назоратидаги ҳудудда жангарилар томонидан ўққа тутилган. Тирик қолган кема штурмани Константин Мурахтин  Су-24 Туркия ҳаво чегарасини бузмаганлигини айтди. Қолаверса, Туркия ҲҲК томонидан юборилган огоҳлантирувчи сигналларни эшитмаганини таъкидлади. Россия президенти Владимир Путин ушбу можарони терорчилар шериклари томонидан “зимдан берилган зарба” дея баҳолади ва Туркияга қарши бир қатор иқтисодий чоралар қўллаш ҳақида фармон эълон қилди.

"Биз буни хоҳламаган эдик. Аммо, бизнинг суверен ҳудудимизда хатога йўл қўйилди. Огоҳлантирувчи сигналларга эътиборсиз бўлган, уларни эшитмаган учувчилар ушбу хатога йўл қўйдилар. Шу боис, учувчилар йўл қўйган хато икки давлат муносабатларига, айниқса стратегик муносабатларга таъсир ўтказмаслиги керак. Ушбу можаронинг таъсири бизни жуда ранжитмоқда", — деди Эрдўғон Туркманистонга уюштирган сафаридан қайтар экан. Туркия президентининг самолёт бортида айтган ушбу сўзлари Habertürk телеканали орқали оммага намойиш этилди. 

Бўш пляж - Sputnik Ўзбекистон
Туркияга нисбатан иқтисодий санкциялар киритилди

Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, Грузия президенти Георгий Маргелашвилини, Туркманистон президенти Гурбагули Бердимухаммедовни, Покистон Бош вазири Навоз Шарифни, Эрон Бош вазири ўринбосари Исхоқ Жаҳонгирийни Москва ва Анқара муносабатларидаги инқироз ташвишга солмоқда. Улар бу ҳақида Туркия президентига шахсан айтишган.

 

Янгиликлар лентаси
0