15:52 16 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Суриядаги аҳвол. Архив сурат

АҚШ Сурияда ҳарбий тўнтариш уюштиришни режалаштирган

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Сиёсат
Ҳавола олиш
18410

Америка махсус хизмати Сурияда “янги ҳукумат”ни бошқаришга тайёр одамларни аниқлаш билан шуғулланган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Сурияда уруш бошланиши билан АҚШ маъмурияти ҳукуматнинг айрим вакиллари билан маҳфий консультациялар ўтказган. Бундан мақсад, Башар Асад ўрнатган тартибни ўзгартиришга ёрдам беришга тайёр одамларни аниқлаш эди, РИА новости, Wall Street Journal маълумотига кўра.

Америка ҳамда араб мансабдорлари сўзларига таянган ҳолда нашр шундай ёзади: “АҚШ Сурияда давлат тўнтаришини амалга ошириш мақсадида 2011 йилдаёқ тартибдаги “дарз кетган” жойларни аниқлашга ҳаракат қилган. Аммо бундай жойлар кутилганидек кўп бўлиб чиқмади. Америка махсус хизмати ходимлари янги ҳукумат бошига келишга тайёр алавит зобитларни топишга муваффақ бўлишди, холос. "2011 йил Оқ уй сиёсати амалдаги тартибда “ёриқ жойларни” аниқлаш эвазига сиёсий тўнтаришни амалга оширишдан иборат эди. “Янги ҳукумат” тепасига келадиган одамларни қандай йўл билан бўлмасин Асаддан воз кечишларига кўндиришимиз лозим эди, хабар беради АҚШ президенти маъмуриятининг собиқ ходимларидан бири.

Вашингтон Асад ҳукуматидагилар билан маҳфий алоқаларни жуда эҳтиёткорлик билан олиб борган. Нашрда ёзилишича, Башар Асад бу пайтда АҚШ маъмурияти билан террорчиликка қарши курашда бирлашишга уриниб кўрган.

Сурияда 2011 йилнинг март ойи бошланган қуролли можаро ҳанузгача давом этмоқда. Бунда қуролланган террор уюшмалари (“Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” экстремистик гуруҳи жангарилари) давлат армияси аскарларига қарши курашиб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, қонли тўқнашувлар 250 минг киши ҳаётига зомин бўлган.

 

Асосий мавзулар