15:19 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
17411

2013 йилнинг апрел ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Аҳмад Усмонов ўз вазифасидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Содиқ Абдуллаевни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлади, хабар қилади вилоят маъмурияти вакили.

"Президент Ислом Каримов Тошкент туманларининг бирида ҳокимлик вазифасини бажарган Содиқ Абдуллаевни Тошкент вилояти ҳокимлигига тақдим этди", — аниқлик киритди суҳбатдош агентликка.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Вилоят халқ депутатларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган эди. иғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил апрел ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Аҳмаджон Усмоновни вазифасидан озод этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Усмоновнинг ўрнига шу пайтгача Зангиота туманида ҳоким сифатида ишлаб келган Содиқ Абдуллаев ҳоким этиб тайинланди.

 

Асосий мавзулар