22:22 25 Феврал 2018
Эфир
Фарғонага кириш йўли. Архив сурат

Фарғона вилоятига прокурор тайинланди

© Flickr/ Slava Myronov
Сиёсат
Ҳавола олиш
14601

Музаффар Абдураҳмонов бунгача Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. У бироз олдинроқ, Фарғона вилоятининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Баҳодир Пўлатовнинг ўрнини эгаллади.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Музаффар Абдураҳмонов Фарғона вилоятига янги прокурор этиб тайинланди, деб хабар берилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратураси расмий сайтида.

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Абдураҳмонов Музаффар Мамурович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Фарғона вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди", дейилади Ўзбекистон бош прокуратураси сайтида берилган хабарда.

Асосий мавзулар