ОАВ: Арманистондан отилган снаряд, Эрон ҳудудига келиб тушди

© Sputnik / СтрингерЭрон байроғи
Эрон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон провинцияси губернатори Шабасторий Хиёбонининг сўзларига қараганда, Арманистон ҳудудидан отилган снаряд Қули-биглу қишлоғида жойлашган уйларнинг бирига келиб тушган ва портлаган.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Тоғли Қорабоғда юз берган жанговар ҳаракатлар туфайли Арманистон ҳудудидан отилган миномёт снаряди Эрон провинцияси ҳудуди — Шарқий Озарбайжонга келиб тушди, деб хабар қилмоқда провинция губернатори ўринбосари Шобасторий Хиёбоний, РИА Новости хабари асосида.
"Бугун эрталаб Озарбайжон ва Арманистон ўртасида юз берган можаро давомида отилган снаряд Кули-биглу қишлоғидаги уйларнинг бирига келиб тушди… портлади, уйга зиён етган, қўшни уйларнинг ойналари чил-парчин бўлган", — деб иқтибос келтиради губенатор сўзларидан агентлик.
Ҳарбий экспертлар снаряд Арманистон ҳудудидан отилган, деган фикрда, деб таъкидлади Хиёбоний. "Портлаш натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган", — деди Шобасторий.
Бундан сал олдин Арманистон ва Эрон Қорабоғ можароси юзасидан, тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида тўғридан-тўғри алоқа олиб боришга келишиб олгандилар. Арманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Давид Тоноян ва Эрон элчихонаси ҳарбий атташеси полковник Хусайн Шайх Эрон қишлоқларининг бирига снаряд келиб тушгани ва бир қанча одамлар яралангани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб кетганидан сўнг, учрашишга келишган.

Янгиликлар лентаси
0