Россия разведка хизмати: “ИД” ва "Ал-Қоида" бутун Африкада нотинчлик уйғотиши мумкин

© AP Photo / Militant website via AP, File"Ислом давлати" жангарилари
Ислом давлати жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ва "Ал-Қоида" "дўстлашуви" жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб таъкидламоқда Россия Разведка Бош Бошқармаси раҳбари ўринбосари Афанасьев.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Разведка Бош Бошқармаси раҳбари ўринбосари Сергей Афанасьевнинг таъкидлашича, агар “Ислом давлати” ва “Ал-Қоида” террорчилари Шимолий Африкада ҳамкорлик борасида келишувга борса, бу бутун минтақада нотинчлик уйғотиши мумкин, РИА Новости хабари асосида.
"Агар улар маълум бир масалалар юзасидан келишувга бора олса, “террористлар бирдамлиги” яратилиши хавфи туғилади. Бу ҳолда экстремистлар учун катта манбаларга йўл очилади ва улар бутун регион, ҳатто, бутун бошли минтақада вазиятни нотинч ҳолатга олиб келишга эришишлари мумкин”, деб таъкидлади Афанасьев Москвада бўлиб ўтган хавфсизлик анжуманида.

Янгиликлар лентаси
0