23:27 16 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
ШҲТ саммити, Тошкент. Архив сурат

Эксперт: Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислиги тузилма ривожланишига янги туртки берди

© ИА "Жахон"
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)
8322

Шанхай Халқаро тадқиқотлар академияси ҳузуридаги Марказий Осиё мамлакатлари тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Цян Сяоюнь “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервюси чогъида ШҲТ тараққиётида Ўзбекистон тутган ўрин ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Мамлакатимизнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги раислиги якунлари ҳамон хорижлик экспертларнинг диққат марказида турибди. Масалан, Шанхай Халқаро тадқиқотлар академияси ҳузуридаги Марказий Осиё мамлакатлари тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Цян Сяоюнь "Жаҳон" ахборот агентлигига берган интервюси чоғида ШҲТ тараққиётида Ўзбекистон тутган ўрин ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашган.

"Ташкилотга аъзо давлатлар дунё ривожланишининг тамойиллари юзасидан муштарак нуқтаи назарларга таянишгани ҳолда олдинга қўйилган вазифаларнинг ҳал этилиши бўйича келишилган ёндошувларни биргаликда излашга тайёрдирлар. ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик ўзаро ишонч, тенглик, маданиятлар хилма-хиллигига ҳурмат билан қараш, биргаликда равнақ топишга интилиш асосида амалга оширилмоқда", деб таъкидлаган эксперт.

Цян Сяоюньннинг фикрича, ушбу нуфузли тузилма бой ресурсларга ҳамда истиқболли бозорларга эга бўлган аъзо давлатларнинг иқтисодий интеграциясини йўлга қўйиш борасида янги имкониятлар эшигини очган ва шу боис савдо-иқтисодий алоқалар ривожланишидаги салоҳият бениҳоя каттадир.

Эксперт Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо бўлган бошқа мамлакатлар, жумладан, Хитой билан самарали гуманитар ҳамкорлигини алоҳида қайд этиб ўтган.

"Тарихдан маълумки, турли миллат ва элатлар ҳамда диний конфессиялар вакиллари асрлар давомида ўзаро тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётган Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси ва маданиятининг ривожига бебаҳо ҳисса қўшган. Буларнинг барчаси ШҲТ давлатлари ўртасида маданий алмашувларни фаоллаштириш учун ўзига хос замин сифатида хизмат қилади. Ўзбек рассомларининг Шанхайда ўтказиладиган экспозиция ва кўргазмалари, икки томонлама талаба алмашувларининг мунтазам тус олгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги раислиги тузилманинг ривожланишига янги туртки бергани қувонарли ҳолдир", деб қўшимча қилган Цян Сяоюнь.

Мавзу:
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)

Асосий мавзулар