22:01 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Тошкент аэропорти. Архив сурат

Жанубий Корея Тошкент халқаро аэропортида янги терминал қуради

© Flickr / Aleksandr Zykov
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)
16613

Ноталар алмашинилганидан сўнг кучга кирган ҳужжат инфраструктура талаблари, йўловчи ва юк авиаташувлари эҳтиёжлари ва бошқа параметрлар асосида Тошкент аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш режасини ишлаб чиқишни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. 2016-йилнинг 11-июл куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш учун техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги Битимни амалга оширувчи вербал ноталар алмашилди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинилганидан сўнг кучга кирган мазкур ҳужжат 2015-йилнинг 5-октябрида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) ўртасида имзоланган Муҳокамалар баённомаси қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган бўлиб, бозор шароитларини таҳлил қилиш, инфраструктура талаблари, йўловчи ва юк авиаташувлари эҳтиёжлари ва бошқа параметрлар асосида Тошкент аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш режасини ишлаб чиқишни назарда тутади.

Мавзу:
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)

Асосий мавзулар