18:28 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Турция байроғи

Туркия Бош штаби ҳукуматни қўлга олганини эълон қилди

© RIA Novosti. Андрей Стенин
Сиёсат
Ҳавола олиш
488 0 0

Туркия ҳарбийлари телеэфир орқали ҳукумат уларнинг қўлига ўтганини, Туркия раҳбарияти эса ҳибсга олинганини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркия ҳарбий қўмонданлиги мамлакатда ҳукумат уларнинг қўлига ўтганини эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.   

Айни дамда Анқара ва Истамбулда отишма овозлари эшитилмоқда, ҳарбий вертолетлар осмонга кўтарилган, Истамбул аэропортида барча парвозлар бекор қилнган. Хусусан, Москвадан Истамбулга учаётган “Аэрофлот” парвози орқага қайтмоқда.

Туркия бош штаби давлат телеканали орқали мавжуд бўлган барча халқаро шартномалар тўлиқ бажарилишини ва мамлакатда ҳарбий вазият эълон қилинганини эълон қилишди.

Бироз олдин Туркия Бош вазири бир гуруҳ ҳарбийлар ноқонуний давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлганлигини ва ушбу уруниш тўхтатилганлигини эълон қилган эди. Бош штаб баёнотига қарамасдан, Туркия Бош вазири ҳукумат ўз ишини давом эттириётганини ва Адлия вазирлиги ушбу иш юзасидан текширув бошлаганини эълон қилган эди.

Айни дамда Туркия презеденти Тоййип Эрдўғон резиденцияси кучли қўриқланмоқда.

Ҳарбий тўнтариш ҳақидаги хабардан кейин жаҳон валюта бозорида Туркия Лирасининг нархи бирданига 3.5%га тушиб кетди. Кўплаб мамлакатлар ўз фуқароларига Туркияга бормай туришни тавсия қилмоқда.

Асосий мавзулар