19:29 23 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Сиёсат
Ҳавола олиш
142821

Бугун Владивостокда бўлиб ўтилиши кутилаётган учрашув олдидан Путин, фақатгина икки мамлакат орасида ўзаро ишонч пайдо бўлганда, Курил ороллари муаммосини ҳал қилиш мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абе билан бугун Владивостокда бўлиб ўтиши кутилаётган музокаралардан олдин, Россия “ўз ерини сотмайди” деди ва икки мамалкат орасида тинчлик шартномаси тузиш ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз ер савдоси билан шуғулланмаймиз, гарчи Япония билан тинчлик шартномаси тузиш масаласи ўта муҳимдир. Биз япониялик дўстларимиз билан ушбу муаммонинг ечимини топишни жуда ҳам истардик”, — деди суҳбат давомида Россия президенти Владимир Путин Блумберг мухбирига.

Хитой мисоли

Шунга ўхшаша муаммони муваффақиятли ҳал қилиниш мисоли сифатида,  Путин Амур дарёсида жойлашган Тарабаров оролини мисол келтирди. Маълумки ушбу орол қайси мамлакатга тегишли эканлиги ҳақида Россия ва Хитой 40 йил давомида музокаралар олиб борган эди.

“Яна бир бор айтмоқчиман, 40 йил, — ва ниҳоят иккала томонни ҳам қониқтирадиган компромисс топилди. Оролнинг бир қисми Россияга яна бир қисми эса Хитой Халқ республикаси томонига абадий ўтди”, — деди Путин.

Путин айтишига қараганда, фақатгина икки мамлакат орасида ўзаро ишонч пайдо бўлгани туфайли ушбу муаммони ҳал қилиш имкони пайдо бўлган.

“Агар Япония билан ҳам шундай юқори ишонч даражасига эришсак, балким ўзаро келишувга келишимиз мумкин”, — деди Россия президенти.

Япония муаммоси

Япония муаммоси Иккинчи Жаҳон уруши натижаси сифатида пайдо бўлган эди. Курил ороллари Иккинчи Жаҳон уруши якунига кўра СССРга ўтган эди. 1956 йилда имзоланган шартнома СССР Олий Кенгаши ва Япония парламенти томонидан ратификация қилинган эди. Кейинроқ, Токио шартномани бажаришни тўхтатди, бунга жавобан СССР ҳам шартномани бажаришни давом эттирмаган эди. 

“Бир неча йил олдин биз Япониялик ҳамкорларимиз биздан ушбу мавзуга қайтишни сўраган эди, биз бунга рози ҳам бўлган эдик. Лекин ўтган икки йил давомида япония томони ушбу ташаббусни музлатиб қўйди. Лекин бугун бизнинг япониялик ҳамкорларимиз яна бир бор ушбу мавзуга қайтишни сўрашмоқда. Гап ерни сотиш ёки алмашиш ҳақида кетмаяпти. Гап муаммонинг иккала томонни ҳам тўлиқ қониқтирадиган ечимини топиш ҳақида кетаяпти. Ҳеч бир томон ўзини енгилган ёки ютқизган деб ҳис қилмаслиги керак”, — деб қўшимча қилди Путин.

Остров Кунашир
© Sputnik / Сергей Красноухов
Курил ороллари тизмасига кирувчи Кунашир ороли
Курил ороллари муаммоси узоқ йиллар давомида Россия ва Япония орасида тинчлик шартномаси имзоланишига халал бериб келмоқда. Токио 1855 йилги шартномага асосан Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари Японияга берилишини талаб қилмоқда. Москва эса, ушбу ороллар Иккинчи Жаҳон учуши натижаларига кўра қонуний равишда СССР таркибига, кирганини даъво қилмоқда.

Асосий мавзулар