22:40 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов. Архив сурат

Рустам Азимов: Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди

© Sputnik / Алексей Даничев
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
441053

Жорий йилнинг 8 сентябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида ўта муҳим қарор қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган ва Ўзбекистон республикаси президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш масаласи кўриб чиқилган қўшма мажлисида Ўзбекистон республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

"Ҳурматли раис!

Ҳурматли Сенат аъзолари!

Ҳурматли депутатлар!

Бугун оғир кунларда турибмиз. Куни кеча биз муҳтарам Юртбошимиздан жудо бўлдик ва бу бутун халқимизга жуда катта оғир мусибат келтирди. Албатта, Ислом Абдуғаниевич тўғрисида кўп гапирилди ва кўп гапирамиз ҳам. Бу инсон Ўзбекистонни энг оғир даврида бошқариб, Ўзбекистонни хонавайрон бўлган республикадан ривожланган, тинч-тотув, барқарор, халқи бахтли ҳаёт кечирадиган давлатга айлантирдилар.

Лекин, афсуски, бугун Ислом Абдуғаниевич бизни тарк этдилар. Ҳозир бутун халқимиз — қайғудаги 32 миллион халқимиз катта савол бераяпти: "Нима бўлади эртага? Давлатимиз қаерга боради? Муҳтарам Президентимиз яратган заминда давомати қанақа бўлади?", — деган саволларга шу кунларда, шу халқда, авваламбор, Сизлар — сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари бу саволга биз жавоб топишимиз керак ва шу нуқтаи назардан қараганда мен Сенатимиз раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевнинг ҳамда Сенат кенгашининг таклифини (қўллаб-қувватлайман).

Мен ўйлайманки, (бу танлов) бизнинг давлатчилигимизнинг ривожланиши энг юқори поғонага чиқишининг далолати бўлади. Чунки улар нафақат расмий нуқтаи назардан, балки (бу ишнинг аҳамияти ва масъулиятини) чуқур англаб, ҳозирги оғир, таҳликали даврда 32 миллион халқни ўйлаган тақдирда шу таклиф билан чиқишди. Ўйлайманки, ҳаммамиз шу таклифлари учун, авваламбор, Сенат аъзоларига, Йўлдошев Ниғматилла акага миннатдорчилигимизни билдиришимиз керак.

Ҳозир таклиф бўлдики, Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг зиммаларига Ўзбекистон давлатининг Президентлик ваколатларини ҳамда вазифаларини юклатиш таклифи киритилди. Ўйлайманки, ҳозирги даврда бу энг муҳим ва якка-ю ягона тўғри таклиф деб бўлади. Шуни ҳозир мендан олдин сўзга чиққан одамлар, менимча, тўлиқ равишда тасдиқлаб бердилар.

Шавкат Миромоновичнинг кўп фазилатлари бор, кўп хислатлари бор. Лекин улардан энг биринчиси нима деб сўрасаларинг, мен ўйлайманки, биринчи фазилатлари — ватанни севиш фазилати.

Давлат раҳбари ҳар битта масалани — буни бизга Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич ўргатганлар — тагига етиб, аниқ қарор бериш жуда муҳим ва шу нуқтаи назардан Шавкат Миромоновични, мана кўп одамлар сўзга чиқди, қишлоқ хўжалиги бўладими, фан бўладими, саноат бўладими, таълим тизими, тиббиёт тизими, ҳар битта соҳанинг тагига етиб, чуқур билиб, англаб, ўзларининг ёндашувларини белгилаб, кейин қарор берадилар.

Учинчиси бу — ишчанлик. Мен ҳукумат аъзоси сифатида айтишим мумкин, кечаси соат иккидаям телефон қиладилар топшириқлар бериб. Эрталаб биз ишга келганда, саволлар бўлади, улаб беринглар деб сўраганимизда: "Йўқ, — дейди, — соат олтидан эрталабдан буён селектор ўтказаяптилар". Иккида кечаси топшириқ, эрталаб олтидан қишлоқ хўжалиги ёки бошқа масалалар бўйича селектор ўтказади. Бу бунақанги ишчанликни камдан-кам, нафақат бизнинг давлатимизда, дунёдаям кўриш мумкин эмас.

Шавкат Миромонович биринчи галда оддий одамларнинг манфаатларини ўйлайдилар. Оддий одамларнинг манфаати қай даражада бажарилаяпти. Қоғозда эмас, чиройли шиорларда эмас, амалда. Айтмоқчиманки, Шавкат Миромонович

Юртбошимизнинг ҳақиқий, содиқ шогирди бўлганлар ва бўлиб қоляптилар.

Шавкат Миромонович Юртбошимизнинг сиёсий фарзанди деб айтсак, менимча, тўғри бўлади. Шавкат Миромонович Юртбошимизнинг сиёсий меросхўри деб айтсак ҳам тўғри бўлади. Ўшанинг учун мен ҳукумат вакили сифатида, ижро ҳокимиятининг вакили сифатида ҳурматли сенаторларни ва депутатларни Шавкат Миромонович Мирзиёев зиммаларига Ўзбекистон республикаси Президенти вазифаси ва ваколатларини юклатишга даъват қиламан ҳамда Сизлардан шу иш учун овоз беришга илтимос қиламан.
Раҳмат!..".

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар