Мирзиёев Ургутда эркин индустриал зонани ташкил қилишни таклиф этди

© Sputnik / Сергей СубботинЎзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикасининг муваққат Президенти, Бош вазир Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 5-октябр куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Трамвай, Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда трамвай қатнови қайта тикланади
Ўз сафари давомида Ургут туманида бўлган Мирзиёев у ерда ташкил қилинган саноат зонасини ҳам бориб кўрган.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ургут туманининг ресурс базасидан самарали фойдаланиш, саноат ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш, инвестиция ва илғор технологияларни жалб этиш мақсадида Ургут эркин индустриал зонаси ташкил этилишини алоҳида қайд этди", — дейилади хабар матнида.

Шунингдек, туман ерларидан унумли фойдаланиш, хусусан, адирли ерларга ёнғоқ, бодом, ток, унаби каби экинлар экиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.

Йиғилишда Ургут тумани мисолида вилоятни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс дастури кўриб чиқилган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда учта иқтисодий зона фаолият юритмоқда — 2008-йилда ташкил этилган "Навоий" индустриал-иқтисодий зонаси (Навоий вилояти), 2012-йилда ташкил этилган "Ангрен" махсус индустриал зонаси (Тошкент вилояти), 2013-йилда ташкил этилган "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳамда унинг Сирдарё вилоятидаги филиали.

Мирзиёев, шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманлари марказларида янги уй-жойлар барпо этиш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш асосида аҳолининг турмуш шароитларини янада юксалтиришга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратган.

Рахматова Дилшода - Sputnik Ўзбекистон
Муаммо, мурожаат, ечим - Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 5+
Шавкат Мирзиёев ҳукумат порталида очилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатлардан мисоллар келтирар экан, вилоят мутасаддиларига ушбу масалаларни вақтида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Ҳар бир мурожаат Бош вазирнинг назоратида бўлишини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда вилоят ва туман бюджетларининг молиявий-иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича долзарб вазифалар, экспорт прогнозларини бажариш, йиғим-терим ишлари, кузги экинларни экиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх барқарорлигини таъминлаш, уй-жойлар ва ижтимоий обектларнинг кузги-қишки мавсумга тайёрлиги, тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш, вилоят иқтисодиётининг барча соҳалари узлуксиз ишлаши масалалари муҳокама этилган.

Янгиликлар лентаси
0