Шавкат Мирзиёев Таиланд қироличасига ҳамдардлик йўллади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишБангкок (Таиланд)даги Қироллик саройи
Бангкок (Таиланд)даги Қироллик саройи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Таиланд Қироли Пумипон Адулядет вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Таиланд Қироличаси Момрачавонгса Сирикат Китиякарага таъзия изҳор этилган мактуб йўллади, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Таиланд қироли Пхумипхон Адулъядет (Рама Тўққизинчи) - Sputnik Ўзбекистон
Таиланд қироли оламдан ўтди
Йўлланган мактубда Шавкат Мирзиёев атоқли давлат арбоби, миллат раҳбари Таиланд Қироли Пумипон Адульядет вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилган. У қироллик оиласи ва бутун Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд қироли Пхумипхон Адулъядет (Рама тўққизинчи) 89 ёшида Банкокдаги Сирират касалхонасида чоршанба куни оламдан кўз юмган эди.

1946 йилдан буён Таиландни бошқариб келган қирол Пхумипхон Адулъядет тахтда энг узоқ ўтирган монарх ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0