ОАВ: Япония ҳукумати императорнинг тахтдан воз кечишига тайёргарлик кўрмоқда

© AFP / TORU YAMANAKAЯпония императори Акихито
Япония императори Акихито - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарларга кўра, монархнинг атрофидагилар у тахтни 2018 йилга қадар эгаллашига умид билдирмоқдалар

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik, Иван Захарченко. Япония ҳукумати император Акихитонинг тахтдан воз кечиши учун махсус қонунчилик лойиҳасини тайёрлашни режалаштирмоқда, бу ҳақда Киодо ахборот агентлигига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилган.

Токиодаги ҳукумат биноси. Япония - Sputnik Ўзбекистон
23 мингдан зиёд японлар императорни туғилган куни билан табриклашди
Агентлик хабарига мувофиқ, монархнинг атрофидагилар Акихито тахтни 2018 йилга қадар эгаллашига умид билдирмоқдалар.

Жорий йилнинг август ойида 82 яшар Акихито халққа ойнаи-жаҳон орқали мурожаат қилиб, соғлиғи ёмонлашгани туфайли давлатчилик "рамзи" ролини бажараолмай қолгани сабабли, ўзининг "хризантемали тахтидан" воз кечиш истагини билдирган эди.

Шу муносабат билан, 17 октябрдан Токиода махсус комиссия ишга тушди, деб ёзади нашр. Хабарда айтилишича, махсус комиссия мазкур муаммони ҳал этишнинг бир неча йўлларини топишга ҳаракат қилади, сабаби, Япониянинг амалдаги қонунчилигида императорнинг тахтдан воз кечиши мумкинлигини назарда тутмайди.

Сал олдин берилган хабарга кўра, мамлакат ҳукумати император оиласи тўғрисидаги қонунга Акихитога истисно тарзида "хризантемали тахтдан" воз кечишга имкон берувчи қонунчилик лойиҳасини таклиф этиш ниятида.

Акихито 1989 йилда тахтга ўтирган эди. У тожни топширса, 56 ёшли шаҳзода Нарухито тахтга чиқади.

Янгиликлар лентаси
0