Олланд, Меркель, Порошенко ва Путин Берлинда учрашади

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишНорманд тўртлиги учрашуви
Норманд тўртлиги учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Берлинда, 19 октябр куни "Норманд тўртлиги"нинг учрашуви бўлиб ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Украина президенти Петр Порошенко, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция раҳбари  Франсуа Олланд телефон суҳбати давомида "норманд формати"да учрашув ўтказишга келишиб олишди, РИА Новости хабарига асосан.  

Украина раҳбари матбуот хизмати, кутилаётган учрашув мақсади — "Россияни Минск шартномаси шартларини бажаришга ундаш", — деди.

Бу борада, Кремль бир неча бор — Россия Минск шартномаси қатнашчиси эмас эканлигини, у фақат можарода иштирок этаётган томонларга турли йўл билан имкон қадар таъсир ўтказиши мумкинлигини — бир неча бор таъкидлаган эди. 

Владимир Путин, Ангела Меркель ва Франсуа Олланд - Sputnik Ўзбекистон
Путин, Меркель ва Олланд телефон орқали суҳбат ўтказишди

Минск шартномасига биноан, Киев 2015 йил охирига қадар конституция ислоҳи ўтказиши ва унга кўра Донецк ва Луганс вилоятларига алоҳида мақом берилиши керак эди. Айни дамда бу борада ҳеч қандай иш амалга оширилгани йўқ.

Энг сўнгги хабарларга кўра, Берлиндаги учрашувда Россия раҳбари Владимир Путин ҳам қатнашади.

Эслатиб ўтамиз "Норманд тўртлиги"га Россия, Украина, Германия ва Франция киради. Ушбу мамлакатлар дипломатик йўл билан Донбасс можаросини ҳал  қилишга бел боғлаган. Тўртликнинг охирги учрашуви май ойида бўлиб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0