Абдулазиз Камилов Туркия Бош вазири билан учрашди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишТуркия ТИВ раҳбари Мавлют Чавушоглу
Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ИҲТ ТИВК 43-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 18-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ишида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ИҲТ ТИВК 43-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Туркия Элчиси Намик Гунер Эрпул иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0