06:04 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва Словакия Республикаси ТИВ Давлат котиби Лукаш Паризек, архив сурат

Ўзбекистон ва Словакия муносабатларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди

© Мид Узбекистана / Анвар Ильясов
Сиёсат
Ҳавола олиш
33 0 0

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, жумладан "Ўзбекистон – Евроиттифоқ" шаклидаги ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. 2016-йилнинг 2-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Камилов Словакия Республикаси ишбилармон доираларининг нуфузли делегациясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризекни қабул қилди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, жумладан “Ўзбекистон – Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Л.Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолади.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, аввалроқ Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва 3-ноябр куни Самарқанд шаҳрида Словакия делегацияси иштирокида очиладиган "Мўжизавий Словакия" ҳамда "Словакия рассомларининг 1967-2013-йилларда Братиславадаги халқаро бенналда тақдирланган энг яхши асарлари" номли кўргазмалар икки мамлакатда ҳам маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга қизиқиш ўсаётганидан далолат беради.

Музокараларда Словакия Элчиси Павол Иван иштирок этди.

Асосий мавзулар