05:14 22 Май 2018
Эфир
Ўзбекистон Элчихонасида сайловларга оид плакат, архив сурат

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари муддатдан олдинги сайловларда иштирок этолмайди

Sputnik / Стрингер
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
38910

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари 4-декабр куни Москва ва Новосибирск шаҳарларида ташкил этилган 26-сайлов участкаларига ташриф буюриб, ўзлари маъқул деб топган номзод учун овоз беришлари мумкин. "Бизнинг сайлов учаскаларимизда овоз бериш учун барча шарт-шароитлар яратилган, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчиси

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik, Дилшода Раҳматова. 19-ноябрь куни Россиядаги Ўзбекистон Элчихонасида ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди ва ёшларга Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови, сайлов тизимини такомиллаштириш борасида эришилган муваффақиятлар ҳамда овоз бериш жараёни ҳақида маълумот бериб ўтилди. 

"Бизнинг сайлов участкамизда овоз бериш жараёнини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бундан ташқари, мамлакатимиз фуқаролари ушбу участкаларда сайлов қонунчилиги ҳамда номзодларнинг таржимаи ҳоллари ва уларнинг дастурлари билан танишишлари мумкин", — деб таъкидлади шанба куни Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов талабалар билан ўтказилган учрашувда.

Элчи, шунингдек, ушбу тадбирда иштирок этганлари учун Ўзбекистонлик талабаларга миннатдорчилик билдирди ва барчани 4-декабр куни овоз бериш жараёнида қатнашишга чорлади.

"Мен барчаларингизни 4-декабр куни элчихонамизда ташкил қилинган 26-сонли сайлов участкамизга ташриф буюришга ва сайловларда қатнашишга чорлайман.Овоз бериш жараёнида иштирок этиб, ўзингиз муносиб деб топган номзодга овоз беришингизни сўрайман. Ўйлайманки, бу билан сиз ўз тақдирингизни ва келажагингизни белгилаб оласиз. Ҳаётимизнинг бунданда фаровон бўлиши сиз ва бизнинг овозимизга боғлиқ", — деб таъкидлади Баҳром Ашрафхонов.

Элчи, ўз чиқишини якунлар экан, Россиядаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишларида омад тилаб, ақлли ва Ватанга муносиб авлод бўлиб етишишларига ишонч билдирди.

Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве
© Sputnik /
Ўзбек талабалари Элчихонада ўтказилган тадбирда

Тадбир давомида, тўпланганларга хориждаги Ўзбекистон фуқаролари муддатдан олдинги сайловларда иштирок эта олмасликлари ҳақида айтиб ўтилди.

"Президент сайловларида иштирок этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари 4-декабр куни Москва ва Новосибирск шаҳарларида (Элчихона ҳамда Бош Консуллик биноларида) ташкил қилинган сайлов участкаларига ташриф буюришлари мумкин. Москва шаҳридаги Элчихонада ташкил этилган сайлов участкаси эрталабки соат 06.00дан кечки 20.00га қадар ўз ишини давом эттиради", — деб маълум қилди Спутник Ўзбекистонга Москвадаги Элчихона вакили.

Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве
© Sputnik /
Ўзбек талабалари Россиядаги Ўзбекистон Элчихонасида 4-декабр Президент сайлови куни муносабати билан ўтказилган тадбирда
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар