Ўзбекистонда президент сайловини ёритувчи "Press-Club Elections.uz-2016" ташкил этилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишСайловлар
Сайловлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи пресс клубни ташкил этишдан мақсад - хорижий ва миллий ОАВ вакилларининг профессионал фаолияти учун халқаро стандартларга мос келадиган қулай инфратузилмани яратиш, интерфаол ахборот медиа-майдони ташкил қилиш ва Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантиришдир

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш  жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантириш, халқаро кузатувчи  ва  экспертларни, шунингдек медиа-ҳамжамияти вакилларини республикамиз эришган ютуқлар билан таништириш мақсадидда ташкил этилган "PressClub: Elections.uz-2016" пресс-клубида қизғин тайёргарлик кетяпти, деб хабар қилмоқда Даракчи нашри.

Овозларни санаш - Sputnik Ўзбекистон
ФЖШМҚМИ сўрови: фуқароларнинг 81,5%и кимга овоз беришини билади
Жорий йил 4 декбрда юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараённи ёритишда холислик, ошкоралик ва тезкорликни таъминлашни мақсад қилган "PressClub: Elections.uz-2016" пресс-клуби ўз мультимедиа майдонида хорижий ва миллий медиасоҳа вакилларини бирлаштириши кўзда тутилган. Шунингдек, "PressClub: Elections.uz-2016" пресс-клубнинг халқаро кузатувчилар  иштирокида брифинглар, матбуот анжуманлари ва туркум тематик тадбирлар  ташкил этишни  кўзда тутувчи кундалик дастур-жадвал ишлаб чиқилди. Кундалик дастур-жадвалда белгиланган брифингларда эса "Мамлакатнинг сиёсий модернизацияси", "Миллий қонунчиликка халқаро ҳуқуқлар меъёрларини имплементация қилиш, халқаро  хамкорлик жиҳатлари", "Реал беллашув, соғлом  сиёсий рақобат ва электорат билан ишлашга  янгича ёндашувлар", "ОАВ ва сайловлар: feedbackни таъминлаш" каби  турли мавзулар муҳокама қилинади.

Пресс-клуб иши  доирасида таниқли  хорижий  кузатувчилар ва халқаро  ташкилотлар вакиллари билан интервьюлар  ташкил этиш ҳам  режалаштирилган. Мазкур интервьюлар орқали юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга таниқли  хорижий  кузатувчилар ва халқаро  ташкилотлар вакиллари қандай баҳо беришини билиш имконияти туғилади.

Янгиликлар лентаси
0