17:57 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи, архив сурат

Шавкат Мирзиёев ўзининг илк президентлик сафарини Россияга уюштиради

© Sputnik / Алексей Дружинин
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
140621

Кремль маъмурияти ушбу хабарни ижобий қарши олди ва икки мамлакат ўртасида яқин ва самарали ҳамкорликка умид билдиришди

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк президентлик сафарини Россиядан бошлайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Известия" нашрига таянган ҳолда.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон томон сафага тайёргарлик жараёнини бошлаб юборган. "Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи келгуси йилнинг бошларида, яъни у президентлик ваколатларини расман қабул қилиб олгач амалга оширилади", — деб таъкидлаган нашрга ишончли манба.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти сайлови 4 декабр куни ўтказилган эди. Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61% овоз берди.

Россия президенти Ўзбекистоннинг янги сайланган президентини телефон орқали табриклаган эди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан ўтказилган телефон орқали мулоқот давомида давлат раҳбарлари ҳозирги кунда кўп қиррали Ўзбекистон-Россия муносабатлари юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлаб, Самарқанд шаҳрида ўтган олий мақомдаги икки томонлама учрашув чоғида эришилган келишувлар режали ва тизимли асосда ҳаётга татбиқ этилаётганини ижобий баҳолаганлар. Томонлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, икки томонлама алоқаларга доир барча соҳаларда ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ишончли, очиқ ва конструктив давлатлараро мулоқотни изчил давом эттириш ва жадал ривожлантиришга қатъий тайёр эканликларини билдирганлар

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Теглар:
илк сафарини, Россия, Мирзиёев, президент, Мирзиёев, Путин, Россия, Ўзбекистон

Асосий мавзулар