Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига сайланган, деб тан олинди

© ЦИК УзбекистанаЎзбекистон МСК мажлиси
Ўзбекистон МСК мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистон Респуликаси Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида Ўзбекистондаги президент сайловлари натижалари эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси нишонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Асосийси – халқ ишончини оқлаш
МСК округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 4 декабрь куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини аниқланган. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 %и овоз берган, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 %и овоз берган, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 %и, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 % сайловчилар овоз берган.

Шундай қилиб, натижаларга асосан 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиққан.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларимиз ўзининг юксак сиёсий савияси ва фуқаролик поцизиясини ҳамда Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намойиш этиб, овоз беришда фаол иштирок этдилар", — деб таъкидлаган Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов.

Янгиликлар лентаси
0