09:05 26 Апрел 2018
Эфир
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Мирзиёев 5 йил муддатга Президент этиб сайланди

© Sputnik / Валерий Мельников
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
65822

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилди

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида 2016-йил 4-декабр куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

"Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин ҳамда Шавкат Миромонович Мирзиёев 2016-йил 4-декабр куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 88,61 % овози билан 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин", дейилади МСК раиси Абдусаломов имзолаган қарорда.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Теглар:
қонун, 5 йил муддатга сайланди, Мирзиёев, президент, сайлов, сайловлар, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон

Асосий мавзулар