13:31 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Ўзбек милиционери, архив сурат

Мирзиёев қонунни бузган милиция ходимларини қаттиқ жазолашга ваъда берди

Стрингер
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
4137121

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев милиционерлар томонидан қонун бузилиши билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга қатъий чора кўрилишини айтди

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзлари томонидан қонунни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга принципиал баҳо берилади ва қатъий чора кўрилади", — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида.

Мирзиёевга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзлари томонидан қонунни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга принципиал баҳо берилади ва қатъий чора кўрилади.

"Бунга ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак", — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Мирзиёев, шунингдек, энг аввало маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика инспекторларининг иш самараси ва масъулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб бериш чораларини кўриш лозимлиги ҳақида эслатиб ўтди.

"Биз "Адолат – қонун устуворлигида" деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз", — деб қайд этди у.

"Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир. Бундай хатарга қарши курашиш мақсадида яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришимиз лозим. Буларнинг барчаси ўз навбатида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади", — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Теглар:
милиция ходимлари, қонун, Мирзиёев

Асосий мавзулар