Ўзбекистонда ёппасига кадрлар алмашуви рўй бермоқда

Oбуна бўлиш
Рустам Азимов Молия вазири лавозимидан озод этилди, Республика аёллар кенгашига ҳам янги раҳбар тайинланди. Шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида хабарларни эътиборингизга тақдим этамиз

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда кадрлар алмашуви давом этмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлисининг қўшма мажлисида Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини таклиф қилган эди.

Депутатлар ва сенаторлар орасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Арипов ушбу лавозимга тасдиқланди.

15 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов ўз лавозимидан кетгани хабар қилинди.

Азимовнинг ўрнига 2011 йилнинг 1 ноябридан Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботир Ходжаев Молия вазири лавозимини эгаллади.

© «Узбекистон темир йуллари»Ўзбекистон темир йўллари раҳбари Ачилбай Раматов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Председатель правления компании Ачилбай Раматов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон темир йўллари раҳбари Ачилбай Раматов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Яқинга қадар Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини эгаллаб келган Элмира Баситханова 2016 йилнинг 12 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди.

Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Азимов ўз лавозимини тарк этди
15-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда Бош вазир ўринбосари лавозимини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси, педагогика фанлари номзоди Нарбаева Танзила Камаловна эгаллади.

Сўнгги хабарларга кўра, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбари Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Расмий манбанинг "Даракчи" нашрига маълум қилишича, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Раматов Ачилбай Жуманиязович тайинланган. Раматов, шунингдек, ўз компаниясида раислик фаолиятини давом эттириши маълум қилинмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди. Вилоят ҳокими лавозимига Бобаев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилган ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланган.

Янгиликлар лентаси
0