06:01 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Тошкент вилояти ҳокимияти, архив сурат

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

darakchi.uz
Сиёсат
Ҳавола олиш
142811

Шу кунга қадар Исламжан Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар қаторида вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди, деб хабар қилмоқда кун.уз.

Хабарда маълум қилинишича, вилоят ҳокими лавозимига Бобаев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилган ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланган.

У 2016 йилнинг 4 февралида Тошкент вилоятида Аҳмаджон Усмонов ўрнига янги ҳоким сифатида тайинланган, шу йил августида ишдан олинган Содиқ Абдуллаев ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исламжан Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида тайинланганди.

Хабарларга кўра, И.Эргашхўжаев ҳозирга қадар бўш турган Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Теглар:
Аҳмаджон Усмонов, Тошкент вилояти, Абдуллаев, ҳоким

Асосий мавзулар