07:24 09 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
256611

20 декабрь куни генерал-майор Тохирий Муиджон Вахабович Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига янги раис этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан 20-декабрь куни генерал-майор Тохирий Муиджон Вахабович Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига янги раис этиб тайинланди. Тохирий Муиджон Вахабовичнинг аввалги фаолияти ва лавозими ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.

Аммо РИА Новости халқаро ахборот агентлигида келтириб ўтилган маълумотларга мувофиқ, Тохирий бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти қўриқлаш хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2013-йилга қадар у Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган, унга қадар эса Республика раҳбари давлат маслаҳатчиси, Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Дусанов Зохид Абдукаюмович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти раҳбари лавозимига ўтказилди.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)

Асосий мавзулар