08:12 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов

Ўзбекистонда 2-сентябр Ислом Каримовни хотирлаш куни этиб белгиланди

© Sputnik / Сергей Гунеев
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)
284493

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги бир нечта объектларга Ислом Каримов номини бериш ҳақида Шавкат Мирзиёев қарори эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ҳар йили 2-сентябр Ислом Каримовни хотирлаш куни сифатида нишонланади.

25-январ куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори эълон қилинди.

"Халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30-январ кунини кенг нишонлаш, 2-сентябр кунини Хотира куни сифатида йод этиш белгилансин", — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратилиши айтиб ўтилган.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири А. Арипов зиммасига юкланган.

Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)
Теглар:
хотира куни, Ислом Каримов

Асосий мавзулар