АҚШга виза олмоқчимисиз? Унда facebookдаги саҳифангиз паролини айтишга тайёр туринг

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАмерика байроғи
Америка байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ элчихоналари виза олишга ариза берган фуқаролардан уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари паролларини сўрашлари мумкин, деб айтди Америка Қўшма Штатлари Ички хавфсизлик вазири Жон Келли

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Қўшма Штатлар Ички хавфсизлик вазири Жон Келлининг сўзларига кўра, бу чора АҚШ хавфсизлигига таҳдид қилиши мумкин бўлган чет эллик фуқаролар текширувини янада кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда, РИА Новости хабари асосида.

Эрон элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Эрон АҚШ фуқароларига виза беришни тўхтатди
"Биз баъзи кучайтириш, айрим қўшимча чора-тадбирларни ўрганяпмиз. Кимда-ким бизнинг давлатимизга кириб келаётган ёки кириб келишни ният қилган бўлса, улар фақатгина паспорт тақдим этиш билан кифояланмайдилар… Биз уларга "сизлар қандай сайтларга киришларингизни кўрмоқчимиз, бизга паролларингизни беринг", — деб айтишимиз мумкин. Биз улар интернетда нима билан шуғулланаётганини кўришни истаймиз. Аммо бу иш бир ҳафта, бир ой муддатга чўзилиши мумкин. Балки, биз уларни саралаб олгунимизга қадар улардан маълум вақт кутиш ҳам талаб этилар. Агар улар бизга бу маълумотларни тақдим этишни истамасалар, улар бизнинг давлатимизга кира олмайдилар. Биз уларнинг пароллари орқали ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига кирамиз. Улар нима билан шуғулланишлари, нима деб ёзишишларини кўрамиз. Агар улар биз билан ҳамкорлик қилишни истамаса, улар АҚШга кира олмайди", — деб айтган Келли.

 

Янгиликлар лентаси
0