22:13 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Сиёсат
Ҳавола олиш
81921

Январ ойи охирида Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида бўлган эди. Текширувни давом этмоқда: Ўзбекистон президенти Сурхондарё вилоятига йўл олгани хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Нашр хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида ўзининг сайловолди дастурида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши мўлжалланган.

Сурхондарё вилояти иқтисодий салоҳияти, табиий имкониятлари билан Ўзбекистон тараққиётида алоҳида аҳамиятга эга.

Мустақиллик йилларида ана шу салоҳият ва имкониятларни воҳа аҳли, бутун халқимиз манфаатлари йўлида ишлатиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Вилоят иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланмоқда. Бунинг тасдиғини 2016-йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8 фоиз ўсгани мисолида кўриш мумкин.

Тўпаланг гидроэлектростанцияси, Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводи, "Шарғун кўмир", "Хўжаикон туз” акциядорлик "жамиятлари, "Хонжизза" кон-бойитиш мажмуаси каби йирик корхоналар вилоят саноатида етакчи ўрин тутмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ҳам жадал ривожланмоқда. Мазкур соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 75,3 %ни ташкил этмоқда.

Меҳнат билан банд аҳолининг 80 %дан зиёди мазкур соҳада иш юритмоқда.

Теглар:
Сурхондарёга ташриф, Шавкат Мирзиёев

Асосий мавзулар