01:36 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, архив сурат

Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёев олқишига сазовор бўлди

Фотохост-агентство.
Сиёсат
Ҳавола олиш
70870

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 12-декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Резолютсия қабул қилиниши муносабати билан чин дилдан табриклаб мактуб йўллади

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентини табриклади, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 12-декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Резолютсия қабул қилиниши муносабати билан чин дилдан табриклаб мактуб йўллади", — дейилади хабарда.

Мактубда "ушбу қарор, ҳеч бир муболағасиз, тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Шахсан Сиз томонингиздан илгари сурилган ташаббусни жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиши халқаро саҳнада Туркманистоннинг юқори мавқега эга эканлигини, бизнинг кенг минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлашда Сизнинг хизматларингиз ва ҳиссангизни барча томонидан тан олинишини яққол кўрсатди", деган сўзлар қайд этилган.

Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистонда Туркманистон билан дўстлик ва қўшничилик муносабатлари алоҳида қадрланишини айтган. "Бизнинг давлатларимиз халқаро сиёсат ва минтақавий барқарорликнинг долзарб масалалари бўйича умумий ёки ўхшаш позицияга эга", — дейилади мактубда.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик, масъулиятли давлат ишларида янги зафарлар, Туркманистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва янада равнақ топишни тилади.

Теглар:
БМТ, Мирзиёев, Туркманбоши, сиёсат, Ўзбекистон, Туркманистон

Асосий мавзулар