23:18 16 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Самарқанд вилоятига кириш йўли, архив сурат

Вазир ўринбосари Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинланди

Sputnik / Михаил Генис
Сиёсат
Ҳавола олиш
110611

Самарқанд вилояти ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Эргашев Собир Файзуллаевич Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. 9 февраль куни халқ депутатлари Паст Дарғом тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилинган "Зарафшон" нашрида.

Нашрда маълумот берилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган.

Воҳид Раҳимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилган.

Самарқанд вилояти ҳокими Оқбўтаев тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Эргашев Собир Файзуллаевич Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан Эргашев Собир Файзуллаевич Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинлансин", — дейилган Самарқанд вилояти ҳокими имзолаган қарор матнида.

 

Теглар:
ҳоким ўзгариши, янги тайинлов, Паст Дарғом

Асосий мавзулар