Штайнмайер Германия президенти этиб сайланди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел России Германии Франк-Вальтер Штайнмайер
Министр иностранных дел России Германии Франк-Вальтер Штайнмайер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар фикрига кўра, бугун бўлиб ўтган сайлов Германия канцлери Ангела Меркелнинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига бўлган таъсирини сусайтиради.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Германия собиқ ташқи ишлар вазири социал-демократ Франк-Вальтер Штайнмайер бугун Германия президенти лавозимига сайланди, РИА Новости хабарига асосан.

Шайнмайер номзодига 1239 нафар Федерал йиғин қатнашчиларидан 931 киши овоз берди. Бу керак бўлган минимал овоздан 50% га кўп. Президент этиб сайланиш учун Штайнмайерга 631 овоз етарли эди.

Германия ТИВ раҳбари Ф. Штайнмайер - Sputnik Ўзбекистон
Штайнмайер: немислар собиқ Иттифоқ халқларидан чексиз миннатдор

Айтиб ўтиш жоизки, Германияда президент ваколатлари бошқа мамлакатларга қараганда анча чекланган. Конституцияга кўра президентнинг асосий вазифалари бу: халқаро майдонда мамлакат вакили вазифасини бажариш, қабул қилинган қарорларни имзолаш ва дипломатик вакилларни тасдиқлаш киради.

Ҳақатдан мамлакатни бошқарадиган киши эса — Германия канцлеридир. Канцлер вазирлар мамлакатида бошчилик қилиш, мамлакат ҳукуматини тасдиқлаш, вазирлар номзодларини танлаш ва уларнинг ваколатларини белгилаш ҳуқуқига эга.

Россия президенти Владимир Путин Штайнмайерни ғалаб билан табриклаб, ўзига қулай бўлган вақтда Россияга ташриф буюришга таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0