09:02 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари - Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов

Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов долзарб муаммоларга қарши биргаликда курашишга ваъдалашдилар

© Государственное информационное агентство Туркменистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг биринчи расмий сафари (11)
22530

Ашхободда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов матбуот қаршисида чиқиш қилиб, бугунги учрашув икки давлат муносабатларида янги саҳифа очганини қайд этиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Гурбангули Бердимуҳамедов туркман-ўзбек музокаралари натижасини умумлаштирди, деб хабар қилмоқда Туркменистан сегодня ахборот агентлиги.

Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан кейин давлат ташрифи билан биринчи бўлиб Туркманистонга келганини таъкидлаб ўтди, дейилади хабарда.

Гурбангули Бердимуҳаммедовга кўра, музокаралар чоғида икки томонлама алоқалар ҳолати муҳокама қилиниб, халқаро масалалар бўйича фикрлар алмашилган. Давлат раҳбарлари музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларни ўз ичига олган салмоқлигина ҳужжатларга имзо чекишган.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти билан учрашув икки давлатнинг турли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаганига ишонч билдирди.

Туркманистон раҳбарининг қайд этишича, музокаралар вақтида алоҳида эътибор минтақа хавфсизлиги масалаларига қаратилган. У икки мамлакатнинг қўшни Афғонистонда фақат сиёсий йўл билан барқарорлик ўрнатилиши борасидаги фикри ҳам муштараклигини тасдиқлади.

Томонлар иккиёқлама форматда яқиндан ҳамкорлик қилишга ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида халқаро террорчилик, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишга келишиб олганларю.

"Алоҳида эътибор эса Марказий Осиё ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масаласига қаратилди. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик бу жараённинг муҳим таркибий қисми бўлмоқда. Бу ўринда позициялар аниқ: икки мамлакат ҳам Марказий Осиёнинг тинч ва барқарор ривожланиши учун мустаҳкам ва самарали механизм яратилишини истайди", деган туркманистонликлар раҳбари.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов икки мамлакат ҳам Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасида умумий фикрдалигини, яъни муаммони фақат тинч ва сиёсий йўл билан, умуммиллий мулоқот воситасида ҳал этиш мумкин деган фикрда эканини қайд этган. Давлат раҳбарлари Афғонистонда БМТнинг тинчликпарвар кучлари янада фаолроқ ва кенгроқ ҳаракатланиши лозимлигини таъкидлашган.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг биринчи расмий сафари (11)
Теглар:
Бердимуҳаммедов, Туркманистон, Ўзбекистон, Мирзиёев

Асосий мавзулар