Ўзбекистон Эрон билан савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиради

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишТеҳрон шаҳри
Теҳрон шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникацион алоқаларни чуқурлаштириш ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон минтақалараро транспорт коридорини ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Бугун 13 март куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Учрашуда икки мамлакат ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ва айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек Ўзбекистон ва Эроннинг  БМТ, ШҲТ, ва ИҲТ халқаро ташкилотлари доирасидаги алоқаларида кузатилаётган ижобий жараёнларга эътибор қаратилди.

Музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникацион алоқаларни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги алоҳида қайд қайд этилди. Ушбу мақсадларни амалшга ошириш йўлида Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон минтақалараро транспорт коридорини ишга тушириш алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни доимий асосда ўтказиш икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни тизимли кўриб чиқиш, ҳамкорликнинг Ўзбекистон ва Эрон манфаатларига мос келувчи йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш имконини бериши эътироф этилди.

Учрашув Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур бошчилигидаги делегация ҳамда Эроннинг Ўзбекистондаги Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирокида бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0