Пранаб Мукержи Мирзиёевга табрик мактубини йўллади

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишПранаб Мукержи Ҳиндистон президенти
Пранаб Мукержи Ҳиндистон президенти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон президенти Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги муносабати билан ўзининг самимий табрикларини йўллади

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги муносабати билан Ҳиндистон Президенти Пранаб Мукержи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Абдулазиз Камилов ва Ҳиндистон ТИВ раҳбари Мубашир Джавед Акбар учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Ҳиндистон Президенти қутловида бундай дейилади: "Сиз Жаноби Олийларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларимни йўллашдан ғоят мамнунман.

Ҳиндистон билан Ўзбекистон ўртасида кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик ришталари мавжуд. Ҳамкорлигимиз икки томонлама асосда, шунингдек, бутун дунйода тинчлик ва осойишталикни сақлаш, халқларимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида халқаро форумлар доирасида изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўтган 25-йил давомида биз янада яқинлашдик ва стратегик шериклик муносабатларимиз ўзаро манфаатли барча соҳаларда мустаҳкамланди".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қутловида дунёдаги долзарб масалалар юзасидан икки мамлакатнинг сиёсати ва позицияси яқинлигини, БМТ ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш Ўзбекистон билан Ҳиндистон манфаатларига мос келишини таъкидлаган.

Ўзбекистон президенти "Ўзбекистон барча йўналишлар, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада кенгайтириш, бунинг учун мавжуд улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга тайёр" эканини қайд этган.

Мирзиёев икки мамлакат биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан тенг ҳуқуқли ва узоқ муддатли ҳамкорликни Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқлари манфаатлари йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2017-йилнинг 23-март куни Деҳли шарида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари бошчилигидаги делегациялар иштирокида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0