03:49 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Бўш кресло

Юнусобод тумани ҳокими ўз лавозимидан озод қилинди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Сиёсат
Ҳавола олиш
58120

Юнусобод ҳокимиятидаги кадрлар ўзгариши президент Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг амалга ошгани хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокими Мирағъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилди, деб хабар қилмоқда Подробно.уз нашри.

25 март санасидан ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Сардор Қосимов айни вақтда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатмоқда, деб таъкидланган хабарда.

Ҳозирча бу ҳақда расман хабар берилмаган.

Қайд этиш керакки, Юнусобод ҳокимиятидаги кадрлар ўзгариши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 март куни Юнусобод туманига уюштирган ташрифи билан бир кунда юз берган. Мирзиёев 25 март куни Янги шаҳар ва Боғишамол кўчаларини туташтирувчи янги кўприк билан танишиш мақсадида ушбу туманга ташриф буюрган.

Асосий мавзулар