Таниқли журналист Бобур Алихонов МТРК раисига ўринбосар этиб тайинланди

© Flickr / Giorgio MinguzziТошкентдаги телеминора
Тошкентдаги телеминора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қатор телевизион лойиҳалар муаллифи ва продюсери Бобур Алихонов ЎзМТРК раиси Хуршид Мирзоҳидовнинг ўринбосари вазифасини бажаради

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Таниқли журналист Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) раисининг ахборот сиёсати бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Ура-ура"чилик замони ўтди
Маҳаллий ОАВларда маълумот берилишича, туркум телевизион лойиҳалар муаллифи ва продюсери, ОАВ соҳаси эксперти Бобур Алихонов ЎзМТРК раиси Хуршид Мирзоҳидовнинг ўринбосари вазифасини бажаради.

Бобур Алихонов 1962 йилда хизматчи оиласида туғилган. 1983 йилда ТошДУни тамомлаган ва шу вақтда телевидение соҳасига ишга кирган. Шу кунга қадар "Ахборот" дирекциясида директор вазифасини бажарган. 1986 йилда "Останкино"да, шунингдек, АҚШдаги бир нечта телекомпанияларда ва 1995 йилда Британиянинг ВВС компаниясида стажировка ўтаган.

Янгиликлар лентаси
0