Каттақўрғон ҳокими ўз аризасига мувофиқ ишдан бўшатилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБўш курси
Бўш курси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каттақўрғон пахта, мева-сабзавот, узум етиштириш бўйича вилоятда етакчи ўринда туради, лекин бу маҳсулотларни қайта ишлаш, экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш бўйича ҳудудда бирорта корхона мавжуд эмас. Ишлаб турибди деб айтилаётган 681 та субъектнинг ҳам 132 таси ҳақиқатда фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 1 апрель куни халқ депутатлари Каттақўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Сапарали Азимов ўз аризасига мувофиқ Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Болалар поликлиникаси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанднинг қатор туманларида оилавий поликлиникалар пайдо бўлади
Хабарда таъкидланишича, 2016 йил якуни билан туманда саноат маҳсулотлари 8 %га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7 % ва хизматлар ҳажми 14 %га, чакана савдо ҳажми 16 %га ўсгани эътиборли. Туман деҳқонлари ўтган йил 33 минг тонна пахта ва 24,5 минг тонна ғалла етиштириб, вилоят хирмонига салмоқли ҳисса қўшди.

Лекин туманда кўплаб муммолар ҳам тўпланиб қолган. Халқ билан мулоқотнинг самарали йўлга қўйилмагани оқибатида одамларнинг туман ҳокимлиги ва бошқа идораларга ишончи йўқолган. Вилоят ва республика идораларига ариза ва шикоятлар кўпайган.

Бугунги кунда туманда рўйхатга олинган 764 та кичик бизнес субъектнинг 83 таси фаолият кўрсатмаяпти. Ишлаб турибди деб айтилаётган 681 та субъектнинг ҳам 132 таси ҳақиқатда фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланган. "Бунинг оқибатида айни пайтда туманнинг вилоят саноатидаги улуши атиги 3 %ни ташкил этмоқда", — дейилади хабарда.

Туман пахта, мева-сабзавот, узум етиштириш бўйича вилоятда етакчи ўринда туради, лекин бу маҳсулотларни қайта ишлаш, экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш бўйича бирорта корхона мавжуд эмас. Туманда бор-йўғи 2 та хорижий сармоя иштирокидаги корхона мавжуд ва бу вилоят кўрсаткичининг 1 %ни ҳам ташкил қилмайди.

Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Аззамов Худойберди Сурхонович Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0