20:18 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
АҚШ президенти Дональд Трамп

Трамп: "Агар Хитой ёрдам бермаса, Шимолий Корея муаммосини мустақил ҳал қиламиз"

© Sputnik / Кевин Даунс
Сиёсат
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
43702

"Агар Хитой бизга ёрдам берса зўр иш бўлар эди. Агар рад этса, бу муаммони уларсиз ҳал қиламиз", - деб ёзган Твиттердаги аккаунтида Америка етакчиси

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзинпинга, Хитой билан савдо келишуви шартлари Пекиннинг "КХДР муаммоларини" ҳал қилишга тайёрлиги билан боғлиқ бўлишини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мен ХХР раисига агар улар Шимолий Корея муаммосини ҳал қилишса, АҚШ билан тузиладиган савдо битими улар учун янада яхши бўлишини тушунтирдим", — деб ёзган Америка президенти ўзининг Twitter даги аккаунтида.

​Трамп шунингдек, агар Пекин ёрдам беришдан бош тортса, АҚШ "КХДР муаммосини" мустақил ҳал этишга тайёрлигини билдирган. "Шимолий Корея "муаммо излаяпти". Агар Хитой бизга ёрдам берса зўр иш бўлар эди. Агар рад этса, бу муаммони уларсиз ҳал қиламиз", — деб ёзган Америка етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР Раиси Си Цзинпин 6-7 апрел кунлари Флоридада учрашишган эди.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
Теглар:
Си Цзинпин, Пекин, КХДР, Трамп, АҚШ

Асосий мавзулар