00:24 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
265640

Россия президенти Владимир Путин режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида Россиянинг ташқи сиёсати, АҚШ билан муносабатлар, оиласи ва Горбачёвнинг хатоси ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюси Showtime телеканали орқали намойиш этилган, деб хабар қилади РИА Новости.

Интервью давомида Путин Россия ташқи сиёсати, АҚШ билан ўзаро муносабатлар ва Михаил Горбачёв томонидан йўл қўйилган хатолар хусусида тўхталиб ўтган.

Қуйида Россия президенти интервьюсидан иқтибослар келтириб ўтамиз.

Американинг Россияга нисбатан стратегияси ҳақида

Путин Оливер Стоунга Американинг Россияга нисбатан стратегияси ҳақида пенсияга чиққач батафсил сўзлаб беришга ваъда қилган.

"Мен бу саволингизга албатта жавоб бераман. Жавобим батафсил ва очиқ бўлади, фақат пенсияга чиққанимдан кейин", деган Путин.

Россия президенти шунингдек, АҚШ Россия иқтисодиётини йўқ қилиб, мамлакат раҳбарини алмаштиришни ва охир-оқибат унинг ядро арсеналига эгалик қилишни хоҳлаётганини қўшимча қилган.

"Сиёсатнинг бундай варианти, бундай ўйлашлар бор гап. Агар шундай бўлса, менинг фикримча бу хато юргизилаётган сиёсат, негаки, Россия билан муносабатларда бундай ёндашув келажакни ўйламай қилинган иш ҳисобланади. 25-50 йил олдинга назар ташламаган одамлар мана шундай сиёсат юргизишлари мумкин. Акс ҳолда улар Россия билан муносабатларни тамомила бошқача йўналишда қурардилар ва Россияни ўзининг вассалига айлантиришга ҳаракат қилмасдилар", — деб таъкидлаган Путин.

Горбачёвнинг хатоси

ЦК КПСС Бош котиби Михаил Горбачев ва унинг атрофидагилар СССР ўзгаришларга муҳтожлигини тушунардилар, аммо шу билан бирга бу ўзгаришлар қандай бўлиши керак ва уларни қандай амалга ошириш мумкинлигини билмасдилар, деди Россия президенти Владимир Путин.

"Аммо мен бугун ишонч билан айтишим мумкин-ки, улар қандай ўзгаришлар кераклиги ва уларни қандай амалга ошириш мумкинлигини тушунмасдилар. Горбачёвнинг хизмати шундан иборатки, у ўзгаришлар зарурлигини ҳис қилган, бу бор гап, ва тизимнинг ўзини ўзгартиришга ҳаракат қилган, муаммо эса шундан иборат эди-ки, ўша тизимнинг ўзи яроқсиз эди", — деб айтган интервью давомида Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, ўша вақтда мамлакатдаги вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш лозимлигини ҳеч ким билмагани учун ўша вақтдаги етакчилар "мамлакатни тарқалиб кетиш" ҳолатига олиб келишган.

Путин нима учун СССР тарқалиб кетишини 20 асрнинг энг йирик фожиаси, деб билишига изоҳ берди

Режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида Путин СССР тарқалиб кетишини нима сабабдан 20 асрнинг энг йирик фожиаси деб ҳисоблашига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда Федерал кенгашга йўллаган мурожаатномасида Путин СССР тарқалишини ўтган асрнинг энг йирик геосиёсий фожиаси дея тавсифлаган эди.

"Собиқ Иттифоқ тарқалиб кетиши юзасидан афсусдалигим туфайли менга кўпинча танқид тошларини отишади. Биринчидан, ва энг асосийси шуки, собиқ Иттифоқ тарқалгач бир оқшом ичида 25 миллион нафар руслар чет давлатда бўлиб қолишган ва бу ҳақиқатан ҳам 20 асрнинг энг йирик фожиаларидан биридир", — деган Путин.

"Шу билан бирга ижтимоий муҳофаза тизимимиз тўлалигича барбод қилинган, иқтисодиётнинг бутун бошли соҳалари тўхтаб қолган, соғлиқни сақлаш тизими деярли йўқ қилинган, армия ҳам ачинарли аҳволга келиб қолган ва миллионлаб одамлар қашшоқлик даражасига келиб қолишганди. Буни ҳам унутмаслик лозим", — деб қўшимча қилган Путин.

Ал-Қоида — Вашингтон фаолияти маҳсули

Россия раҳбари Стоунга берган интервьюсида "Ал-Қоида" — Вашингтон фаолияти маҳсули эканлигини айтди.

"Бу Афғонистонда совет уруши давридаёқ бошланган. Ўшанда Америка махсус хизматлари совет аскарлари билан урушда радикал исломчиларни қўллаб-қувватлашган. "Ал-Қоида" ва бен Лодинни Америкаликларнинг ўзлари етиштирган", — деб таъкилади Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, вақт ўтгач, террористлар Вашингтон измидан чиқишни бошлаган.

"Ҳамиша шундай бўлади. Ва АҚШдаги бизнинг ҳамкорларимиз бу ҳақда билишлари лозим. Бу уларнинг хатоси", — деб таъкидлаган Россия президенти.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар