17:26 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Владимир Путин билан жонли мулоқот

Путин саволларга жонли эфирда жавоб беряпти

© Sputnik / Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
493 0 0

Бугун Россия президенти Владимир Путин россияликлар билан марказий телеканаллар ва радиостанциялар орқали жонли эфирда ўн бешинчи бор мулоқот қилади

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин россияликлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказади.

Россия раҳбарига берилган энг қизиқарли саволлар ва Путиннинг асосий фикрлари ҳақида Спутник Ўзбекистон мухбири онлайн-репортажида ўқинг.

Бу йил Россия президенти билан тўғридан-тўғри мулоқотга 1,8 миллион мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг тенг ярмидан кўпи телефон, 370 мингтаси — смс, 280 мингтаси эса — ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган.

Журналистлар ижтимоий тармоқларда матбуот-анжумани ўтказиладиган залдан фотосуратларни жойлаштиришни бошладилар.

​Россия президенти икки кун давомида ушбу мулоқотга тайёргарлик кўрди, деди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Владимир Путин залга кириб келди ва барча иштирокчилар билан саломлашди.

Владимир Путин жонли мулоқот аввалида Россия иқтисодиёти ҳақида гапирди

Путиннинг сўзларига кўра, айни вақтда Россия ўсиш даврига ўтган. "Мамлакат иқтисодиёти рецессиядан (тўхтаб қолишдан) чиқди", деб қайд этди Путин.

Россия президенти шу билан бирга Россияда қашшоқлик чегарасида яшовчи одамлар кўпаяётганидан ҳавотир билдирди. "Иш жойларини кўпайтириш ва меҳнат самарадорлигини ошириш лозим", — деди Путин.

Путин нега бу йил губернаторларни ёппасига алмаштирди?

"Губернаторларнинг аксарияти ўзлари бу саволни ўртага ташлашди, айрим жойларда эса халқ ўзгариш кутаётганини ҳис қилди", — деб жавоб берди Путин.

Россия йиллар давомида санкциялар босими остида яшашга тайёрми?

Бошқа давлатлар Россия юзида рақибни кўра бошлаган даврдан бошлаб, улар шу заҳотиёқ турли баҳоналар остида чекловлар кирита бошладилар, деб баёнот қилди Путин.

"Қрим бўлмаганида, албатта бошқа бир баҳона топиларди", — деди у.

"Санкциялар туфайли биз мияни ишга солдик", қўшимча қилди Путин.

Умуман, Россия раҳбари санкциялар мамлакат иқтисодиёти ҳолатига таъсир кўрсатмаганини, аксинча бошқа бир муаммо — яъни нефт нархи тушиши муҳимроқ муаммо бўлганини қайд этди.

Санкциялар киритган давлатларнинг ўзлари Россиядан кўра кўпроқ йўқотиш кўрдилар, деди Путин.

Теглар:
жонли мулоқот, Россия, Путин

Асосий мавзулар