Араб мамлакатлари Қатарни қамал қилишни давом эттиради

© Khaled ELFIQI / POOL / AFPEgyptian Foreign Minister Sameh Shoukry (L), Bahraini Foreign Minister Khalid bin Ahmed al-Khalifa (2nd-L), Saudi Foreign Minister Adel al-Jubeir (2nd-R), and UAE Minister of Foreign Affairs and International Cooperation Abdullah bin Zayed Al-Nahyan (R) meet in the Egyptian capital Cairo on July 5, 2017
Egyptian Foreign Minister Sameh Shoukry (L), Bahraini Foreign Minister Khalid bin Ahmed al-Khalifa (2nd-L), Saudi Foreign Minister Adel al-Jubeir (2nd-R), and UAE Minister of Foreign Affairs and International Cooperation Abdullah bin Zayed Al-Nahyan (R) meet in the Egyptian capital Cairo on July 5, 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони бошчилигидаги тўрт араб мамлакати Қатардан Эрон билан дипломатик муносабатларни чеклаш, турк ҳарбий базасини ёпиш, террорчиларга ёрдам кўрсатишни тўхтатиш, ҳамда "Al-Jazeera" телеканалини ёпишни талаб қилмоқда.

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни иқтисодий ва сиёсий қамал қилишда давом  эттиради, деб хабар қилмоқда Al-Jazeera телеканали.

Города мира. Доха - Sputnik Ўзбекистон
Қатар ҳукумати қирол оиласи озод этилиши учун жангариларга 1 млрд доллар тўлади

Тўрт араб мамлакати ташқи ишлар вазирлари учрашувида, Саудия Арабистони вазири Адель аль-Джубейр Қатарни иқтисодий ва сиёсий бойкот қилиш Қатар ўз сиёсатини ўзгартирмагунига қадар давом этишини, ҳамда араб коалицияси халқаро ҳуқуқ томонидан рухсат берилган барча чораларни қўллашини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз,  23 июнь куни Саудия Арабистони бошчилигидаги тўрт араб мамлакати Қатарни террорчиларга ёрдам беришда ва қўшни мамлакатлар ички ишларига аралашишда айблаб, унга ултиматум қўйган эди. 

Ультиматум 13 пунктдан иборат бўлиб, улар орасида Эрон билан дипломатик муносабатларни чеклаш, турк ҳарбий базасини ёпиш, террорчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш, ҳамда "Al-Jazeera" телеканали фаолиятига чек қўйиш каби талаблар бор.

Қатар ўз навбатида ушбу талабларни ўз суверенитетининг бузилиши, ОАВ эркинлигини чеклаш ва ўз ички ишларига аралашиш деб баҳолаган ва уларнинг бажаришнинг иложи йўқ деган эди.

Шундай кейин  ушбу мамлакатлар Қатар билан дипломатик, иқтисодий ва чегара, транзит алоқаларини узган, 5 июлдан бошлаб эса Қатарни блокада, яъни транспорт ва фуқароларнинг кириш-чиқишини қатъиян чеклаб қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, дунё харитасига назар солганда Қатар ярим орол эканини ва у қуруқлик томонидан фақат Баҳрайн билан чегарадош эканини кўриш мумкин. Агар ушбу чегара ёпилса, Қатар озиқ-овқатсиз қолиши муқаррар. Шунинг учун Туркия ва Эрон блокада эълон қилинганидан бошлаб Қатарга самолёт орқали озиқ-овқат маҳсулотлари еткизиб бера бошлади.

Янгиликлар лентаси
0