13:00 21 Апрел 2018
Эфир
Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите Группы двадцати в Гамбурге

Трамп ва Путиннинг биринчи учрашуви қандай ўтди

© Sputnik / Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
81901

G20 саммити доирасида бўлиб ўтган президеннтлар учрашуви АҚШ ва Россия орасида, дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган муаммоларни ҳал қилиш учун, суҳбатнинг бошланиши бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг биринчи юзма-юз учрашуви кеча Гамбургда “Катта йигирматалик” саммити доирасида бўлиб ўтди, РИА Новости хабарига асосан.

Ярим соатга мўлжалланга учрашув 2 соатдар ортиқ чўзилиб кетди. Унда дунёнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди. Президентлар, шунингдек, Россиянинг АҚШ сайловларига аралашиш масаласини ҳам ўзаро муҳокама қилишган.

Эсингизда бўлса, Дональд Трамп президент бўлган кунидан бошлаб унинг рақиби Хиллари Клинтон тарафдорлари Россия хакерлари АҚШдаги сайловларга аралашишда айблаб келмоқда. Улар бунга аниқ исбот келтира олмасада, айтишларича “АҚШнинг 17та махсус хизмати буни тасдиқлаган”.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтишига қараганда, Трамп Путиндан Россия АҚШ президент сайловига аралашмагани ҳақида аниқ жавоб олган ва ушбу жавобни қабул  қилган.

Ундан ташқари учрашувда, Сурия, Украина ва Шимолий Корея каби дунё хавфсизлигига таҳдид қилаётган муаммалар муҳокама қилинган.  Шунингдек,  АҚШ ва Россия орасидаги муносабатлар даражаси ҳам кўриб чиқилган.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберг Макмастер айтишига қараганда Трамп ва Путин учрашувида ҳеч қандай мураккаб масала ҳал қилинмаган.  

“Ҳеч қандай муаммо ҳал қилингани йўқ. Ҳеч ким ушбу учрашувда муаммолар ҳал қилинишини кутмаган ҳам эди, лекин учрашув бир қатор мураккаб масалалар бўйича суҳбатнинг бошланиши бўлди. Биз энди уларни ҳал қилиш учун бирга ишлашни бошлаймиз”, — деди маслаҳатчи.

Умуман, иккала президент ҳам учрашув натижаларидан қониққан. Трамп учрашувни келажак нуқтаи назаридан “ажойиб” деб изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, G20 саммита Германияинг Гамбург шаҳрида 7-8 июл кунлари бўлиб ўтди.

Асосий мавзулар