08:20 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Сиёсат
Ҳавола олиш
98930

ТИВ раҳбари Ўзбекистон, бошқа давлатлар сингари сармоячиларни фаол жалб этишга ҳаракат қилаётгани ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш учун ишлар олиб борилаётганини таъкидлади

TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон яқин келажакда ўз миллий валютасини тўлиқ конвертацияси учун барча шароитларни яратади, деб баёнот қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Ўзбекистон — Европа Иттифоқи" ҳамкорлиги кенгаши йиғилиши сўнгида бўлиб ўтган матбуот-анжумани вақтида.

"Мен ўйлайманки биз яқин истиқболда валютамиз тўлиқ конвертацияси учун барча зарур шароитларни яратамиз, капитални ва даромадни ватанга қайтариш механизмларини такомиллаштирамиз, банкларимиз, суд органлари фаолиятини янада яхшилаш, қолаверса, инвестиция учун жозибадор муҳитни шакллантириш устида иш олиб борамиз", — деди Камилов.

ТИВ раҳбари Ўзбекистон, бошқа давлатлар сингари сармоячиларни фаол жалб этишга ҳаракат қилаётгани ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш учун ишлар олиб борилаётганини таъкидлади, деб ёзади "Подробно.уз".

"Бу борада жиддий халқаро институтлар бизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини ҳис қиляпмиз. Мана деярли уч кун олдин Шавкат Мирзиёев халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагарддан мактуб олди. Лагард Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар, жумладан, валюта ислоҳотини маъқуллашини айтиб ўтган", — деб қўшимча қилган Камилов.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида шунингдек, жамғарма ходимлари яқин орада Тошкентга боришини билдирган эди.

Теглар:
Камилов, конвертация, валюта

Асосий мавзулар