05:17 22 Май 2018
Эфир
Сотрудники МЧС РФ подняли из воды автобус, упавший с людьми в море.

Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

МЧС РФ
Сиёсат
Ҳавола олиш
70801

Йўл-транспорт ҳодисаси Волна поселкасида юз берган. Аниқланмаган сабабларга кўра, автобус трассадан чиқиб кетиб, сувга тушиб кетган. 27 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган, шулардан 8 нафари Темрюк марказий касалхонасига тушган. Яна бир киши қидирилмоқда

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Краснодар ўлкасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Краснодар ўлкасида "Таманьнефтгаз" компаниясининг ишчиларини ташиётган автобус тўрт метр баландликдан денгизга тушиб кетган. Ўн етти киши ҳалок бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси Волна поселкасида юз берган. Аниқланмаган сабабларга кўра, автобус трассадан чиқиб кетиб, сувга тушиб кетган. 27 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган, шулардан 8 нафари Темрюк марказий касалхонасига тушган. Яна бир киши қидирилмоқда.

Авариянинг асосий сабаби сифатида — йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

Денгизга тушиб кетган автобус кран ёрдамида қирғоққа олиб чиқилган. ЙТҲ юз берган жойда 80 дан ортиқ қутқарувчилар ва 27 та техника иш олиб бормоқда.

Асосий мавзулар