ОАВ: Мирзиёев матбуот-хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, МТРКга яқинда раҳбар этиб тайинланган Бобур Алихонов ҳам ишдан кетган

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Айни вақтда ижтимоий тармоқларда ва Ўзбекистондаги айрим электрон нашрларда президент матбуот хизмати раҳбари Асаджон Хўжаев ва ЎзМТРК раиси Бобур Алихонов лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Маҳаллий нашрларнинг ҳукуматдаги ишончли манбаларига таянган ҳолда хабар қилишларича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Бобир Алихонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Бобир Алихонов апрель ойидан буён компания раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У 2 август куни лавозимдан озод этилган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига раҳбар бўлган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Асаджон Хўжаев ҳам ўз лавозимидан озод этилган. У жорий йилнинг март ойидан буён ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0