07:15 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Сиёсат
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари (7)
582 0 0

Нурсултон Назарбоев таклифига биноан Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Аввал хабар қилинганидек, Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти ташриф доирасида Остона шаҳрида "EXPO — 2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари (7)

Асосий мавзулар