07:54 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 23 августа принял первого заместителя Председателя правительства Российской Федерации Игоря Шувалова

Шавкат Мирзиёев бизни олиб кетгани келган экан - АҚШда яшаётган Нодир Зокиров ҳикояси

© Пресс-служба президента РУз
Сиёсат
Ҳавола олиш
7294192

20 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларида яшаб, меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашган ва уларни Ўзбекистонга қайтишга чорлаган эди

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва АҚШда яшаб келаётган ўзбекистонликлар ўртасидаги учрашув қандай кечгани, Ўзбекистон раҳбари йиғилганларга нималар дегани ва қандай таклифлар киритгани ҳақида Қўшма Штатларда истиқомат қилиб келаётган Нодир Зокиров ўзининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали сўзлаб берди.

Зокировнинг видео орқали айтган сўзларига қараганда, Мирзиёев Америкадаги ватандошлар билан учрашувда уларга "Келинглар, очиқчасига гаплашамиз, ким қандай менга елкадош бўлиб, ислоҳотларга ёрдам беришга, Ўзбекистонга қайтиб (шу жараёнда) қатнашишга тайёр?", — деб уларга мурожаат қилган.

Ўзбекистон президенти Америкадаги ватандошларга уларни олиб кетмоқчи эканини айтган. "Кимдан ким келадиган бўлса мен ҳамма билетларини оли бераман, Ўзбекистондан уй-жой қилиб бераман ва ҳаттоки ўша Америкадаги ойликларни тўлаб бераман", — деб қўшимча қилган Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон президенти АҚШдаги ватандошлар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Асосий мавзулар