09:03 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Купол мечети

Ўзбекистон ҳукумати фуқароларга экстремистлар сафидан қайтишга ёрдам бермоқда

© Sputnik / Александр Паниотов
Сиёсат
Ҳавола олиш
86702

Ўзбекистон диний ишлар бўйича қўмита раиси Артумбек Юсуповнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати саъйи-ҳаракатлари туфайли 16 мингдан зиёд киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "қора рўйхат"идан чиқарилган

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати радикаллар ва экстремистлар сафини тарк этган фуқароларга осойишта ҳаётга қайтишига ёрдам бермоқда, деб таъкидлади жумани куни Ўзбекистон диний ишлар бўйича қўмитаси раиси Артумбек Юсупов.

"Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда диний эксремизмнинг олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирлар белгиланган, булар: диний-экстремизм фаолиятига адашиб жалб қилинган шахсларни огоҳлантириш, уларнинг осойишта ҳаётга қайтишлари учун ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек жамиятда ушбу тоифадаги шахсларга инсонпарварлик муносабатларини шакллантиришдир", — деб айтган Юсупов Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл билан бўлиб ўтган учрашувда.

Юсуповнинг таъкидлашича, бунинг натижасида 16 мингдан зиёд киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "қора рўйхати"дан чиқарилган, деб ёзади РИА Новости.

"Ислом дини ниқоби остида экстремизм халқаро миқёсда ҳақиқий ҳарбий кучга айланиб бормоқда", — деган Юсупов.

Диний қўмита раиси шунингдек, экстремизмга қарши курашиш мақсадида республикада ҳар йили интернет тармоғида экстремистик ташкилотлар фаолиятига қарши курашиш ва ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш ва миссионерлик фаолияти профилактикасига қаратилган дастур қабул қилинишини қўшимча қилган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2016 йилнинг биринчи ярмида диний-экстремистик ва террористик уюшмалар тарафдорлари бўлган 549 киши қўлга олинган. Август ойида Ўзбекистон праламенти эълон қилган маълумотларга мувофиқ, 2017 йилнинг биринчи олти ойида экстемистик ва террористик характерга эга 334та жиноят фош этилган, қўлга олинганлардан 7 мингга яқин экстремистик адабиётлар ва ҳукуматга қарши қаратилган варақалар олиб қўйилган.

Асосий мавзулар